Клопп уч футболчини нишонга олди

“Ливерпуль” раҳбарияти ПСЖга ўтиб кетган Жоржиньо Вейналдумнинг ўрнини боса оладиган ярим ҳимоячи қидирмоқда. Ҳозирча, Юрген Клоппга уч футболчи маъқул келган.

Клопп жамоасидан таклиф оладиган асосий номзод “Шеффилд Юнайтед” ярим ҳимоячиси Сандер Берге ҳисобланади. “Шеффилд Юнайтед” ўтган мавсум якунларига кўра примьер-лигани тарк этди ва етакчи футболчиларини ушлаб қолиш жуда қийин бўлади.

Хусусан, улар норвегиялик Бергени ҳам асл нархидан арзонроққа қўйиб юборишга мажбур.

Агар “Ливерпуль” бу трансферни уддалай олмаса, Клопп рўйхатида “Вест Бромвич”дан Матеус Перейра ва “Фулхэм”дан Андре-Франк Замбо-Ангисса бор.

“Ливерпуль” мутасаддилари футболчи танлашда уларнинг инглиз футболига мослашганига асосий талаб сифатида қарамоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар