Колумбия ўз тарихида 5-марта Америка кубогининг бронза медалларини қўлга киритди

Бугун Америка кубогининг бронза медаллари учун Колумбия ва Перу терма жамоалари ўзаро майдонга тушди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйин 3:2 ҳисобида колумбияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, Колумбия ўз тарихида 5-марта қитъа кубогининг бронза медалларига сазовор бўлди. Ушбу терма жамоа бунга қадар 2016, 1995, 1993 ва 1987 йилларда ҳам Америка кубогида 3-ўринни қўлга киритган.

Колумбия – Перу 3:2 (0:1, 3:1)

10 июль, 05:00, «Бразилия Миллий стадиони»

Голлар: 0:1 – 45 Йотун, 1:1 – 49 Куадрадо, 2:1 – 66 Диас, 2:2 – 82 Лападула, 3:2 – 90 Диас.

Колумбия – Варгас, Медина, Мина (Санчес, 55), Мурильо, Тесильо, Куадрадо, Барриос (Муриэль, 90), Куэльяр (Борре, 83), Диас, Кардона (Чара, 46), Сапата (Борха, 55).

Перу – Гальесе, Корсо (Лора, 78), Сантамария, Кальенс, Лопес, Тапия (Картахена, 24), Йотун, Каррильо, Пенья (Орменьо, 78), Куэва (Гарсия, 69), Лападула.

Огоҳлантиришлар: Кардона (45), Куэва (50), Барриос (62), Каррильо (63), Мурильо (87).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!