Конференциялар Лигаси. Бугун Шомуродовнинг

Бугун Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилади. Беллашувлар орасида биз учун аҳамиятлиси "Рома" иштирокидаги баҳс ҳам бор.

Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "бўрилар" сафарда Украинанинг "Заря" клуби билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:45да бошланади.

Жозе Моуриньо шогирдлари жойлашган "С" гуруҳидаги иккинчи баҳс Норвегиянинг "Буде-Глимт" ва ЦСКА София клуби ўртасида кечади. Бу ўйин ҳам 21:45да старт олади.

Маълумот учун, "Рома" биринчи турдан сўнг гуруҳда пешқадам бўлиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugbek Nevajno
30/09/2021 15:17
Уйинни Матч Футбол 3 оберади бугун Машарипов жамоасиям уйниди уйин силкалари Uzbekistan Legioners телеграм каналида бор, кимга кере боса