Конор МакГрегор-Дастин Порье ким ғалаба қозонади? Жорж Сен Пьер жавоб берди

  • 1 июль, 2021, 13:15
  • 0
  • MMA

Маълумки, 11 июль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган "T-Mobile Arena"да "UFC 264" турнири ташкил қилинади. Мазкур кечанинг марказий жангида енгил вазн тоифаси вакиллари Конор МакГрегор ҳамда Дастин Порье учинчи бор тўқнаш келади.

Мазкур жанг аввалида турли хил тахминлар билдирилмоқда. Жумладан, икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Жорж Сен-Пьер ҳам ўз тахминлари билан ўртоқлашди. 

- Менимча, МакГрегор бу сафарги жангини жуда яхши ўтказади. У ғалаба қозонади, деб ўйлайман. Конор иккинчи раундда нокаут билан зафар қучади, - деди Сен Пьер

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!