Конор МакГрегор ва Дастин Порье ўртасидаги супержангни қаерда томоша қилиш мумкин?

  • 5 июль, 2021, 18:44
  • 0
  • MMA

Шу йилнинг 10 июлидан 11 июлига ўтар кечаси Лас-Вегасдаги "T-Mobile Arena"да "UFC 264" мусобақаси бўлиб ўтади.

Мусобақанинг асосий жангида Конор МакГрегор ва Дастин Порье ўзаро тўқнашади. Бу улар ўртасидаги учунчи жанг бўлиб, дастлабкисида Конор ғалаба қозонган. Иккинчи жангда эса Порье рақибини нокаутга учратганди.

"УЗРЕПОРТ" ТВ мухлисларнинг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда "UFC 264" турнирининг Ўзбекистон ҳудудидаги эксклюзив трансляцияси ҳуқуқини харид қилди.

Шунингдек, "UFC 264" турниридан мос равишда Гилберт Бёрнс ва Стивен Томпсон, шунингдек, Тай Туиваса ва Грег Харди ўртасидаги жанглар ҳам ўрин олган.

Мазкур мусобақанинг жонли трансляцияси "УЗРЕПОРТ" ТВ телеканалида 11 июль куни эрталаб Тошкент вақти билан соат 05:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!