Конте

Яқиндагина саудиялик инвесторлар қўлига ўтган "Ньюкасл" ўзининг амалдаги бош мураббийи Стив Брюс ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда, "қарғалар" бу борада “Брайтон” устози Грэм Поттерни кўзламоқда.

Бундан аввалроқ эса, "Ньюкасл" айни дамда ишсиз юрган Антонио Контега алоқага чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ италиялик мутахассис ушбу таклифга рад жавобини берган.

"Брайтон" 7 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)