Конте:

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте Конференциялар лигаси доирасида "Витесс"га қарши бўлган ўйин борасида фикр билдирди. Ушбу учрашувда Лондон клуби 3:2 ҳисобида қийин ғалабани қўлга киритди. 

"Менимча, бутун жамоа ва ҳар бир футболчи учун кўп нарсаларни яхшилаши лозим. Бизга бироз сабр керак. Сабаби, тактика ва футболчиларнинг жисмоний ҳолат устида кўп ишлашимизга тўғри келади. Шунингдек, футболчилар менинг талабларимни тушунишлари учун вақт талаб этилади. 

Мен ишдан қўрқмайман ва меҳнат қилиш орқали мақсадларга эришиш мумкинлигини биламан", - деди Конте. 

Эслатиб ўтамиз, "Витесс"га қарши баҳс италиялик мутахассис учун "шпорлар" мураббийлик постида дебют учрашув бўлди. 
 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар