Хабарингиз бор, бугун тонгда "Копа Америка" турнирига старт берилди. Мазкур мусобақанинг дастлабки туридан ўрин олган бир неча учрашувлар ўз ниҳоясига етди. 

Хусусан, мезбон Бразилия йирик ҳисобда Венесуэла устидан зафар қучди. Биринчи бўлим эвкаторида Маркиньос ҳисобни очган бўлса, Неймар 64-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида Гарбиэль Барбоса ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Шунингдек, Экуадорга қарши майдонга тушган Колумбия минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Ўйин тақдирини Эдвин Кардонанинг ягона голи ҳал этиб берди.

Бугунги кун дастуридан Аргентина - Чили ҳамда Парагуай - Боливия терма жамоалари ўртасидаги беллашувлар жой олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар