Котибанинг ҳайфсанидан Герд Мюллернинг рекордигача!

SPORTS.uz Польша терма жамоаси билан Европа чемпионатининг плей-офф босқичига чиқиш учун кураш олиб бораётган Роберт Левандовскининг фаолиятига назар ташлайди.

Испания терма жамоаси билан қайд этилган дурангдан сўнг, польяклар гуруҳдан чиқиш учун кичик бўлсада имкониятни сақлаб қолди. Таркибида дунёнинг энг кучли марказий ҳужумчиси бўлишига қарамай, Польша анчадан бери халқаро аренада шов-шув кўтаргани йўқ. Роберт 3 бор Европа чемпионатида иштирок этган бўлсада, атиги 3 бор гол киритишни уддалаган, холос...

"Евро-2012" - Польша гуруҳда қолиб кетди, Левандовски Греция дарвозасини ишғол қилди;

"Евро-2016" - Польша чорак финалга етиб келди, Левандовски Португалия дарвозасини ишғол қилди;

kaskdoaskdas

"Бавария" ҳужум найзасининг учи бўлишига қарамай, қаҳрамонимиз терма жамоада анчагина камтарин статистикага эга. У ҳозирда ўзининг пик формасида. Бундан унумли фойдаланиш ва мухлисларга терма жамоада ҳам кучли эканлигини исботлаши керак. Кейин бундай қулай имконият бўлмайди. Хўш, унинг мусобақадаги фаолияти қандай кўриниш олади? Буни Швецияга қарши ўйинда билиб олишимиз мумкин.

2011/12 йилги мавсум "Боруссия" Дортмунд: 47 ўйин, 30 гол (ҳар бир ўйинда ўртача 0,64)

Ўз уйида бўлиб ўтиши кутилган қитъа биринчилигидан аввал 23 ёшли ҳужумчи ажойиб мавсумни ўтказди. Бу унинг Дортмунддаги иккинчи мавсуми эди. Дебют 9 гол билан у қадар омадли чиқмаган бўлса-да, Юрген Клопп Робертни топ даражага олиб чиқишни уддалади.

2015/16 йилги мавсум "Бавария": 51 ўйин, 42 гол (0,82)

Франция қабул қилган турнирга Роберт "Бавария" футболчиси сифатида ташриф буюрди. Икки йил давомда Мюнхенда тўп сургани учун у нафақат Польша, балки бутун мусобақанинг асосий юлдузларидан бири бўлиши тахмин қилинган эди. Якунда, Польша аввалги натижасидан яхшироқ кўрсаткич қайд этди.

2020/21 йилги мавсум "Бавария" : 40 ўйин, 48 гол (1,2)

2019/20 йилги футбол мавсумини польяк шунчаки ёндириб ташлади: 47 ўйин, 55 гол. Aгар "олтин тўп" бекор қилинмаганида, сўзсиз у совринни ўзиники қилар эди. Роберт УЕФA томонидан йил футболчиси, деб топилди, аммо фаолиятидаги энг муҳим соврин ундан юз ўгирди. Ортда қолган футбол мавсуми ҳақида сўз борар экан, ҳар бир ўйинда ўртача 1,2 гол чинакам фантастика!

Бу статистика бежиз келтирилгани йўқ. Гап шундаки, қаҳрамонимиз бу натижаларга эришишидан аввал жуда катта йўлни босиб ўтишга мажбур бўлган. Йилдан-йилга ўз имкониятларини яхшилаб келган қаҳрамонимиз ўз вақтида фаолиятига нуқта қўймоқчи бўлганидан хабарингиз борми? Котиба қизнинг айтган сўзлари сал бўлмаса, Польша футболини тарихий шахсдан мосуво қилиши мумкин эди.

15 йил аввал Роберт кўз ёшларини яшира олмади...

weokfwekofw

17 ёшли Левандовски ҳозиргисидан кескин фарқ қилган. Озғиндан келган, ўз кучига ишончсизлик сезилиб турган қизиққон ўспирин. Тасаввур қилдингиза?! Ўша йигитчанинг бошига шундай оғир кунлар тушдики, у бир неча кунда "эркакка" айланишга мажбур бўлди. Оддий польяк оиласида катта бўлган, футболга муккасидан кетган болакай 2006 йилда ҳаммасини йиғиштириб ташламоқчи эди, бироқ...
Ўша куни ёш Роберт "Легия" клуби офисига онаси билан келди. Яқиндагина отасидан айрилгани учун руҳий тушкун кайфиятда эди. Карьераси ҳам бир аҳволда. Тиззасидан олган жароҳати сабабли бутун мавсумни ўтказиб юборгани учун янги шартномадан умид қилиш мушкул эди.

"Мен онамга машинада ўтириб туришини айтдим ва офис томон юрдим. Кайфиятим расво, юрагим ҳаяжондан гуппуллаб кетмоқда. Негадир ҳаммасини ташлаб, узоқ-узоқларга кетгим келяпти. Клуб офисига кирдим. Катта йўлакда "Легия" шарафини ҳимоя қилган таниқли футболчиларнинг расми илиқ турибди. Хаёлан улар орасида ўзимни кўргим келди, аммо тасаввурим панд берди. Кучли ҳаяжон сабабли ҳеч нарсани ўйлагим келмас эди. Мен жамоа бош мураббийи билан учрашмоқчи бўлдим, бироқ у мени қабул қилмади. Ичим музлаб кетди. Кейин академия раҳбарига йўлиқдим, у ҳам вақти йўқлигини айтиб нари кетди. Клуб спорт директори эса, мен билан гаплашиб ҳам ўтирмади. Томоғимга нимадир тиқилгандек бўлди. Ҳали кучга тўлмаган оёқларим толиб қолгани учун котибанинг олдидаги ўриндиққа ўтирдим. Шунда у аҳволим билан қизиқди. Нима мақсадда келганимни айтдим. У кимгадир қўнғироқ қилди. Фамилиямни айтди. Кейин "хўп" деди ва гўшакни қўйди. Ноилож алпозда жилмайди ва сизга янги шартнома таклиф этилмайди, деди. Томоғимга нимадир тиқилгандек бўлди. Ҳужжатларимни олдим ва машинага қайтдим.

darfgjre

Онам узоқдан ҳаммасини тушунган шекилли, индамади. Негадир, уларнинг меҳрли нигоҳини кўргач, бирдан йиғлаб юбордим. Бу отамдан эрта айрилганим учунми ёки футбол мен учун абадий армон бўлгани сабабли бўлдими билмадим. Тўғриси, билгим ҳам келмади. Ўша пайтда мен учун дунёнинг умуман қизиғи қолмаган эди. Онам бошимни силади, мен йиғлашда давом этдим".

17 ёшли болакай офисдан чинакам "жангчи" бўлиб чиқди. У фаолиятидаги янги саҳифа бугун очилганини ҳис қилди. Кўз ёшларини шошиб артди ва онаси яна ҳам эзилмаслиги учун жилмайди. Ҳаммаси яхши бўлиши ва ҳаёт тугамагани айтиб онасини юпатди. Юзда табассум, қалби тўла дард бўлган икки инсон машинани янги манзиллар сари ҳайдаб кетди.

fatherf

"Дадам ишдан чарчаб келар, лекин менга фарқи йўқ эди. Сабаби, дадам ҳеч қачон мен билан футбол тўгарагига боришга эринмаган. Бу сафар ҳам кийимларини алмаштирди ва мени Варшавага олиб кетди. Бориб келиш учун 4 соат сарфланса нима бўлибди, ахир мени дадам супер! Aфсуски, ўша куни у мени сўнгги бор машғулотга олиб бораётганини билмаган эдим. Билганимда, суҳбатига тўйиб олган бўлардим. Футбол бу спорт, аммо ҳаётда ундан муҳим нарсалар ҳам мавжуд".

Ўша воқеа Робертни орзу қилишдан маҳрум қилди. У ширин хаёллар билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмаслигини англади. Ўша кундан бошлаб, барчасига меҳнат қилиш шартлигини тушунди. Унинг айтишича, бутун фаолияти давомида отасининг меҳнатларини бир сонияга бўлса ҳам унутмаган.

Салом, Герд Мюллер!

lrlepglerlgerg

2014 йилда "Бавария" билан шартнома имзолагач, Роберт ақлбовар қилмас сермаҳсуллик кўрсатишни бошлади. 329 ўйинда 294 гол! У Бундеслигада 4 бор "олтин бутса" совринини ўзиники қилиб олди. Якунланган мавсумда эса, чемпионатда 41 гол урди. Шу тариқа, Герд Мюллер ўрнатган "40" довони забт этилди. 1972 йилдан бери ҳеч ким Мюллерни қувиб ўтмаганини ҳисобга олсак, польяк аллақачон тарихдан ўрин эгаллади.

Эътиборлиси шундаки, Роберт 41 гол уриш учун атиги 29 ўйин сарфлади. Терма жамоа сафида март ойида олган жароҳати уни бир ой футболдан четда қолишига сабаб бўлган бўлсада, якунда Мюллернинг рекорди янгиланди. Aйниқса, "Боруссия М" дарвозасига 3 гол киритгач, ҳиссиётларини яшириб ўтиргани йўқ.

Польша бу "Бавария" эмас!

kforewkoeg

"Бавария"да Роберт бутун бошли механизмнинг сўнгги қисми сифатида тўп суради. Топ даражадаги ижрочилар маҳорати сабабли унинг ҳар ўйинда гол уришига ўрганиб қолганмиз. Терма жамоада ҳаммаси бошқача. Ундан нафақат гол, балки лидерликни ҳам кутишади. Aввалги икки Еврода у асосий юлдуз бўлди, бироқ етакчиликни уддалай олгани йўқ. Қаҳрамонимиз турнир аввалида ўз-ўзини суғурталаб қўйди. У журналистлар билан учрашув чоғида Польшанинг халқаро аренадаги ғалабалари биргина ўзига боғлиқ эмаслигини айтди.

Катта эҳтимол билан, Роберт ўзига бўлган босимни камайтирмоқчи бўлгандир. Бундай етакчиларга ҳеч қачон осон бўлмаган. Клубда уни тўхтатиб бўлмайди, лекин терма сафида доим омадсизлар қаторида. Хўш, бу муаммони у қандай енгиб ўтади? Икки тур орда қолди, лекин катта саҳнага чиқиш учун имконият бор. Швеция билан учрашув Робертни халқ қаҳрамонига ёки терма учун жон куйдирмайдиган мақтанчоқ йигитга айлантириши мумкин. Воқеалар ривожини SPORTS.uz да кузатинг!

Я.У

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Эшалиев Шавкат
24/06/2021 15:43
Афсуски ҳақиқатан ҳам Робертни бир ўзига боғлиқ эмаслиги ўз таъсирини кўрсатди.

Минбар

Барча блоглар