Коутиньо 14 миллион евролик маошдан воз кеча олмаяпти

“Барселона” асосий таркибига кира олмаётган Филиппе Коутиньога “Ньюкасл”дан яна таклиф бўлди.

Каталонияликлар раҳбарияти бразилиялик плеймейкернинг клубдан тезроқ кетишини истаяпти. Лекин ўйинчининг ўзи жамоада қолиш тарафдори.

Бунга сабаб қилиб, Коутиньонинг маошидан воз кеча олмаётгани айтилмоқда. Айни пайтда клуб унга йилига 14 миллион евро тўлаяпти.

Коутиньони оладиган клублар унинг маошини кескин пасайтиради. Шунинг учун ҳам Филиппе янги таклифларнинг барчасига рад жавобини бермоқда.

Маълумотларга қараганда, Коутиньо “Тоттенхэм”,  “Арсенал” ёки “Эвертон” каби барқарор жамоалар унга катта маош тўласагина Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин экан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар