Коутиньо "Барса"да қолиши мумкин

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг жамоадаги келажаги ҳамон сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда L’Esportiu нашри хабар тарқатмоқда.       

Юқоридаги манбага кўра, “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти 29 ёшли бразилиялик футболчидан тезроқ қутулмоқчи, аммо унга ҳозирча бирорта ҳам жамоадан таклиф келиб тушмаган. Шу сабабли у катта эҳтимол билан янги мавсумни ҳам “Камп Ноу”да бошлаши мумкин.

Коутиньо соғлигидаги муаммолар туфайли ўтган йилнинг декабрь ойидан буён майдонга тушмаяпти. Унинг “Барселона”даги йиллик маоши 8,5 миллион еврони ташкил этади.

Филиппе Коутиньо ортда қолган мавсум каталонияликлар сафида жами 15 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!