Коутиньонинг агенти АПЛ клуби билан музокаралар ўтказмоқда

Қишки трансферлар даврида "Барселона"ни тарк этиши керак бўлган ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо "Астон Вилла"га кўчиб ўтиши мумкин.

Журналист ва инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Коутиньонинг агенти айни дамда Бирмингем клуби билан алоқада бўлиб, футболчини ижарага олиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Ҳозирча ҳеч қандай келишувлар йўқ.

29 ёшли бразилиялик футболчи "Барселона"га 2018 йилнинг январида “Ливерпуль”дан кўчиб ўтган эди. Каталонияликлар унга катта умид боғлаган эди. Аммо у жамоага киришиб кета олмади.

Коутиньо “Барселона” сафида жами 106 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 54 та гол ва 45 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×