"Манчестер Юнайтед" юлдузи Криштиану Роналдунинг онаси Долорес Авейру ўғли ҳақида фикр билдирди.

36 ёшли футболчининг фаолиятини қачон тугатиши тўғрисидаги саволга Долорес хоним қуйидагича жавоб берди: "Мен Криштианудан бутсаларингни михга илганингдан сўнг мураббий бўлишни истайсанми?", - деб сўрадим.

У ҳаётдан завқ олишни хоҳлашини айтди. Криштиану 40 ёшгача футбол ўйнайди".

Маълумот учун, 36 ёшли Роналду футболчилик фаолияти давомида "Спортинг", "Манчестер Юнайтед", "Реал" Мадрид ва "Ювентус" клубларида тўп тепган. У расмий ўйинларда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×