Кроос Мессини "Олтин тўп"га нолойиқ, деб ҳисоблайди

"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос 7-марта "Олтин тўп"ни қўлга киритган ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида фикр билдирди:

"Биринчи навбатда шуни айтишим керакки, шахсий совринлар мени қизиқтирмайди, лекин улар бор экан, шундай бўла қолсин. Менимча, бу сафар Месси аниқ ютмаслиги керак эди. Агар бутун йилни ҳисобга олсак мен учун энг яхшиси Бензема.

Шубҳасиз, Месси ва Роналду сўнгги 10 йилликнинг энг зўрлари. Аммо наздимда Криштиану Леони ортда  қолдирди", - деди Кроос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!