Кучли бешлик трансферларида Шомуродов номи порлай бошлади!

Футбол бўйича миллий чемпионатларнинг аксарияти келаси мавсум тадоригини кўраётган ёз палласида кўпчилик мухлису мутахассислар эътиборини энг қизғин трансфер хабарлари ўзига жалб этади.

Eurosport портали мутасаддилари футбол жамоатчилиги диққат марказида турган Европанинг кучли бешлик чемпионатларидаги энг муҳим трансфер хабарларини жамлаб чиқди. Улар орасида Элдор Шомуродов номи ҳам тилга олинмоқда.

АНГЛИЯ

Англияда Евопа Чемпионлар лигаси ғолиби “Челси” келаси мавсум олдидан таркибига Эрлинг Холандни қўшиб олишга жиддий бел боғлагани ҳақида кўп ёзилмоқда. Томас Тухель 20 ёшли тўпурар учун Тэмми Абрахам, Тьемуэ Бакайоко ва Ҳаким Зиешдан воз кечишга тайёр. Transfermarkt портали Холанднинг трансфер нархини 110 миллион еврога баҳолаган бўлса-да, лондонликлар 200 миллион еврогача харажатга тайёр туриши керак.

sport-preview-erling-haaland

ИСПАНИЯ

“Барселона” таркибни тозалашни давом эттирмоқда. Каталонияликлар ярим ҳимоячи Карлес Аленьяни “Хетафе”га транфер қилинганини расмий сайти орқали эълон қилди. Клуб мутасаддилари трансфер шартномасини шундай тузганки, у келажакда “Барселона” фойдасига ишлайди. Чунки, агар Аленья келажакда кучайиб кетса, каталонияликларда уни ортга қайтариши мумкин. Улар қайта трансфер ҳуқуқини сақлаб қолди. Бундан ташқари, “Хетафе” Аленьяни бошқа клубга сотса, каталонияликлар трансфер суммасининг ярмини олади.

Айни пайтда испан матбуотида асосий мавзуга айланган яна бир трансфер “Барселона” ва “Атлетико” рокировкасидир. Унага кўра, “Барселона” франциялик ҳужумчи Антуан Гризманни “Атлетико”га қайтариб, мадридликлар сафини тарк этишни истаётган ярим ҳимоячи Сауль Ньигесни олиб келмоқчи.

large (1)_7

ИТАЛИЯ

Calciomercato нашри Элдор Шомуродов борасида хабар тарқатди. Ушбу нашр “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, ўзбек ҳужумчисини Римга кўчириб келишни талаб қилмоқда.

Sports.uz сайти бу ҳақида мақола ёзиб, легионеримизнинг агентларидан бири Герман Ткаченко “Женоа” раҳбарияти келаси мавсумда Шомуродовга катта ишонч билдириб, ҳали уни сотмаслигини таъкидлаётганини маълум қилганди.

511945_original

ГЕРМАНИЯ

Бундеслигадаги эътиборга молик трансферлар мамлакат чемпиони “Бавария” билан боғлиқ. Мюнхенликлар нафақат Германияда балки Европада энг кучли таркибга эга бўлишига қарамай, янги ўйинчиларни олишда давом этмоқда.

Хусусан, “Бавария” Бельгия терма жамоасида порлай бошлаган 19 ёшли Жереми Доку трансферини сўраб, у ўйнаётган “Ренн”га мурожаат қилди. Тез орада бу трансфер ҳал бўлади ва  мюнхенликлар 22 миллион евро тўлайди.

Шунингдек, “Бавария” Италия терма жамоаси ҳужумчиси Федерико Кьезани ўз таркибида кўрмоқчи. Улар “Ювентус” билан бу трансферни Европа чемпионатидан сўнг муҳокама қилишга тайёрлаяпти.

rueb4cfe441d1

ФРАНЦИЯ

Францияда ҳамманинг диққати ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппега қаратилган. У клуб билан шартномани узайтиришдан бош тортмоқда ва таътилга чиқиб кетган. Амалга ошиши мумкин бўлган энг ёрқин трансфер “Ренн” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга бўлиши мумкин. 18 ёшли футболчини “Манчестер Юнайтед” ва бир қатор етакчи клублар  олмоқчи.

“Ренн” раҳбарияти эса унга ўринбосар сифатида “Мидтьюлланн” ярим ҳимоячиси Йенс-Лис Каюстени олиб келиш ишларини бошлаб юборди.

07c605aad11eaa90d8e7669297926

“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!

Португалиялик бош мураббий Ўруновга баҳо берди!

Легионерларимиз премьер-лига сари юришни бошлайди!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

Абрамов ишонч билдирмаган тўпурар легионеримизни Европага сотишмоқчи!

Остон Ўрунов Европа жамоаси таклифини рад этди!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
11/07/2021 19:54
Омад Элдоржон!!!