Куман "Атлетико"га қарши баҳсда "Барселона"га ёрдам беролмайди

"Барселона" клуби бош мураббийи Рональд Куман Испания Ла Лигасининг 8-туридан ўрин олган "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Каталония клуби голландиялик мутахассиснинг икки ўйинли дисквалификацияси устидан апелляция бермаган.

Эслатиб ўтамиз, Куман 6-турда “Кадис”га қарши ўйинда (0:0) ўзини тута олмагани учун жазоланган эди. У ушбу дисквалификация туфайли 7-турда "Леванте" билан ўйинни (3:0) ҳам ўтказиб юборган эди.

"Атлетико" - "Барселона" учрашуви 2 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!