Куман “Барса”ни кучайтирадиган футболчини кутяпти

“Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Раҳим Стерлинг фаолиятини Испания давом эттиришга яқин турибди.

Sport.es нашри англиялик юлдузни “Барселона” ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётгани ҳақида ёзмоқда. Маълумотларга қараганда, каталонияликлар Раҳим Стерлингни ёзда ижарага олмоқчи бўлган, бироқ буни уддалай олмаган.

“Барселона” қишки трансферлар учун Стерлингни асосий нишон сифатида белгилади. 26 ёшли футболчи ўтган мавсумда асосий таркибдан жой олишга қийналди. Янги мавсумда эса, барча турнирларда олтита ўйин ўтказиб, битта гол урди холос.

Стерлинг “Манчестер Сити”га 2015 йили “Ливерпуль”дан олиб келинган. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади. Transfermarkt портали бу ўйинчини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)