Куман бошқарувидаги "кема" чўкишда давом этади

Ла Лига 10-туридан ўрин олган "Райо Вальекано" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари кучли рақибни 1:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди. 

Учрашувнинг 30-дақиқасида Фалкао гол урди ва мазкур гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди. 

Ушбу мағлубиятдан сўнг "кўк-анорранглилар" ҳисобидаги 15 очко ўзгармай қолди ва улар 9-ўриндан жой олган. Очколарини 19 тага етказиб олган "Райо Вальекано" эса 5-поғонага кўтарилиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!