Куман ишсиз қолса, “Барса” катта пул тўлайди

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куманнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади. Агар каталонияликлар нидерландиялик мураббий билан янги битим имзоламаса, унга 6 миллион евро миқдорида бадал тўлашига тўғри келади.

Испания матбуотининг ёзишича, шартномага бу банднинг киритилгани бежиз эмас. Рональд Куман “Барселона”га таклиф этилганида у Нидерландия терма жамоасини бошқараётган эди. Амалдаги шартнома бир томонлама бекор қилингани учун Куман Нидерландия футбол федерациясига компенсацияни ўз чўнтагидан тўлаган.

Агар каталонияликлар Куманни ишсиз қолдирадиган бўлса, унга компенсация тўлашга мажбур бўлади.

“Барселона” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида “Камп Ноу”да “Бавария”га 0:3 ҳисобида ютқазганидан кейин Куманнинг кетиши ҳақидаги хабарлар тарқала бошлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)