Куман Пьянич айбловига қандай жавоб қайтарди?

“Барселона”да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаган плеймейкер Миралем Пьянич Каталония клубини тарк этиб, Туркия чемпионатига йўл олганидан кейин бош мураббий Рональд Куманни футболчиларни умуман ҳурмат қилмасликда айблади.

Каталонияликлар устози танқидга ўз муносабатини билдирди.

- Мен унинг аламини яхши тушунаман. Пьянич бизнинг ўйин услубимизга умуман мос келмас эди. Унга энг эзгу тилакларимни билдираман. Лекин бизда унинг позициясида ундан яхшироқ ўйнайдиган ижрочилар бор, - деди Рональд  Куман.

31 ёшли ярим ҳимоячи “Бешиктош” жамоасида мавсум охиригача ижарада тўп суради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар