Куманнинг истеъфоси

“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида Лиссабонда "Бенфика"га 3:0 ҳисобида имконият бой берилгач, жамоадаги вазият ҳақида гапирди.

"Куман? Мен бу мавзуда баҳслашолмайман, бу савол мен учун эмас. Лекин менимча, мураббийни ўзгартириш ҳозир ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Жамоа машғулотларда кўп ишлайди, биз ҳақиқатан ҳам жуда кўп ҳаракат қиламиз. Бугун бизнинг кунимиз эмас эди”, - деди нидерландиялик футболчи.

Аввалроқ, "Барселона" бош мураббийи Рональд Куман ўрнига Роберто Мартинес, Тьерри Анри ёки Хави Эрнандес келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

"Кўк-анор ранглилар" ЕЧЛда дастлабки икки турдан сўнг бирорта ҳам очко тўплай олишмади ва “E” гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар