Кутилмаган хабар: “Рома” асосий юлдузини сотадиган бўлди!

“Рома” раҳбарияти клуб тарбияланувчиси ва ҳозирги таркибнинг энг машғур ўйинчиси Николо Дзаньолони ёзда сотиб юборишга қарор қилди.

Tuttomercatoweb нашрининг хабар беришича, амалдаги шартномани янгилаш бўйича музокаралар тўхтатилган.

22 ёшли плеймейкер фаолиятини пойтахт клубида давом эттириш истагини билдираётган бўлса-да, клуб хўжайинлари Дзаньоло бўйича яхши таклиф бўлса, уни сўзсиз сотиб юборади.

Аввалроқ, Жозе Моуриньо Николога Италия чемпионатини тарк этишни тавсия қилганди. Чунки, техникаси кучли ҳужумкор футболчига қарши А Серия ҳимоячилари аёвсиз ўйнамоқда. Николо кейинги пайида икки марта оғир жароҳат олди. Ёш футболчи ҳимоячилар билан кураш вақтида шикастланишдан қўрқиб ўйнаётгани сезилиб қолмоқда.

Дзаньолонинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача имзоланган. Клуб уни тўлиқ трансфер қиладиган жамоага сотиб юборади.

Дзаньоло жорий мавсумда 22 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига учтадан гол ва голли пас ёздириб қўйди. Унинг трансфери 35 миллион еврога баҳоланган.

E_EabYdXoAMdQ2_

“Рома” Манчини билан янги келишувга эришди

“Рома” мутасаддилари етакчи ҳимоячилардан Жанлука Манчинини амалдаги шартномани узайтиришга кўндирди.

Манбаларнинг маълум қилишича, италиялик ҳимоячи 2026 йилнинг ярмигача Рим клуби билан учун тўп тепишга розилик берган.

Янги келишув имзоланганидан кейин Манчини йилига 3 миллион евро миқдорида маош ола бошлайди. Тез орада ҳамкорлик расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Манчини жорий мавсумда 23 та учрашувда майдонга тушди. Марказий ҳимоячи ўз вазифасини уддалашдан ташқари, битта гол уришга ҳам эришди.

Клуб спорт директори Тьягу Пинто Манчинини янги битимга кўндирганидан кейин ярим ҳимоячилар – Брайан Кристанте ва Жордан Верету билан ҳамкорликни узайтириш бўйича иш болагани айтилмоқда. Бу ўйинчиларга ҳам клуб 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган битим бермоқчи.

GettyImages-1235689363_1

“Рома” терма жамоадан устун!

“Рома”нинг энг ёш ҳужумчиси Феликс Афена-Гьян клуб машғулотлари бошланиши билан уларда иштирок этадиган бўлди.

Жозе Моуриньо кашф қилган футболчи Африка Миллатлар кубогида қатнашиш учун Гана миллий терма жамоасига чақиртирилган эди.

Бироқ, Рим клубининг асосий таркибига кириш учун курашаётган истеъдодли ҳужумчи терма жамоага бормасликка қарор қилди.

 Афена-Гьян жорий мавсумда бешта учрашувда қатнашиб, “Женоа”га қарши ўтказилган учрашувда бир жуфт гол уришга муваффақ бўлди.

8f47c-feliks-afena-gyan

“Интер” футболчисини “Рома”га қўйиб юборади

“Интер” ва Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси Матиас Весино фаолиятини “Рома”да давом эттириши мумкин.

Tuttomercatoweb нашрининг хабар беришича, Италия чемпиони Рим клубига мурожаат қилиб, январь ойида уругвайлик ўйинчини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқишни сўраган.

Миланликлар 30 ёшли ярим ҳимоячи январда кетадиган бўлса, унга қолган ярим йиллик шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш учун компенсация тўлашга тайёрлигини билдирган.

Sportitalia нашри мутахассислари эса, “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо тажрибали Весинани ўз жамоасига қўшиб олиш тарафдори эканини таъкидламоқда. Шунингдек, римликлар уни  ярим йилга ижарага олиб, мавсум якунлангач, эркин агент сифатида тўлақонли шартнома таклиф қилиш вариантини ҳам ишлаб чиқмоқда.

Весина жорий мавсумда 15 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди. Унинг трансфери 5 миллион еврога баҳоланяпти.

vecino-matias-gol

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×