Кьяер

“Милан” клубининг марказий ҳимоячиси Симон Кьяер “россонерилар” сафида қолишни хоҳламоқда. Бу ҳақда журналист Педру Алмейда хабар тарқатди.

Манбага кўра, А Серия гранди ҳам 32 ёшли даниялик футболчига 2024 йилга қадар тузилган янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Айтиш керакки, томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Томонлар келишувга яқин, чунки иккала тараф ҳам ҳамкорликни давом эттириш истагида.

Кьяер "Милан" сафида 2020 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 61 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)