Ла Лига президенти: "Реал"нинг топаётган даромади Неймар учун 400 млн евро тўлашга ҳам етади

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас "Реал"нинг катта маблағ эвазига ПСЖдан Неймарни харид қилиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Мен аввал ҳам айтганман, “Реал” Неймар учун 400 млн евро тўламоқчи эмас. Аммо, клубнинг айни дамда топаётган даромади ушбу трансферни амалга ошириш имконини беради”, - дейди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “қироллик клуби” Неймар учун ПСЖга 350 млн евро таклиф қилиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!