Ла Лига президенти Суперлигани қўллаб-қувватлади

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Европа Суперлигасидаги баъзи тафсилотларни қўллаб-қувватлашини айтди.

“Менежмент билан боғлиқ масалаларда Суперлигага қўшиламан. Бу ҳақда мен "Реал" билан ҳам, "Барселона" билан ҳам гаплашдим. Қисқаси, қарор қабул қилишда клублар кўпроқ таъсир ўтказиши керак деб ўйлайман.

Масалан, телевизион ҳуқуқлар билан боғлиқ масалаларни олтита ташкилотдан иборат гуруҳ ҳал қилади, улардан бештаси клублардир. Буни ўзгартириш керак. Албатта, клублар футболнинг юраги ҳисобланади.

Топ-клублар бу ерда ўзларини хўжайинмиз, қолганларга эса садақа сифатида пул берамиз, деб ўйлашади. Мен айнан шунинг учун топ-клубларни танқид қиламан. УЕФА ушбу масала бўйича чора кўриши керак ва мен бу ҳақда Чеферинга ҳам айтдим”, - деди Тебас.

Андре Аньелли: Биз таҳдидлардан қўрқмаймиз

Мадрид суди: УЕФАнинг бунга ҳаққи йўқ!

"Барселона" президенти: АПЛ клублари бу иши учун ҳали афсусланади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар