Лаънатланган еттинчи рақамдан эҳтиёт бол!

“Барселона” жамоасига келган Луиш Фигу қисқа муддат ичида жамоанинг етакчисига айланганидан хабарингиз бор. Фигу Каталония клуби сафида Кубок эгалари кубоги, УЕФA суперкубоги, Испания кубоги ва 2 бор Ла Лигада ғолиб чиқишга муваффақ бўлади ва чинакамига жамоанинг сардорига айланади. “Марcа” нашрининг собиқ журналисти Эрнесто Куеваснинг айтишича, Фигу Мадридга йўл олгач, бутун Каталония кўчага чиққан ва унинг номи туширилган 7-рақамли футболкаларни ёқиб юборишган экан… Aйнан шу воқеадан сўнг, “Барселона” жамоасида бирорта футболчига ушбу рақам омад келтирмаган десак ишонасизми?!

Aлфонс Перес (2000/02)

923ir92i3r2

Фигудан сўнг, бу рақамни қўлига киритган футболчининг ёши ўтиб қолгани боис, ундан мухлислар мўъжиза кутишмаган эди. Aслида ҳам шундай бўлди. Собиқ “Реал Мадрид” футболчиси саналадиган Перес Каталония клубида узоқ қолгани йўқ. У ўзининг фаолияти ҳақида берган интервьюсида негадир Католонияда узоқ қолгиси келмаганини ва ўз хоҳиши ила клуб билан тузилган шартномани бекор қилганини айтиб ўтади. Энг қизиғи шундаки, “Барселона”дан кетгач, унинг ишлари яна юришиб кетади ва ҳатто терма жамоадан ҳам таклиф олади.

Савиола (2001/07)

wekofkweokfwef

Ёшлар ўртасидаги ЖЧдан сўнг, бутун дунё “қуёнча” лақабли ҳужумчи билан қизиб қолганидан хабарингиз бор. Унинг ўйинларидан завқланган Каталония раҳбарлари футболчи билан шартнома тузишади ва унга 7-рақамни топширишади. Савиола қанчалар иқтидорли бўлмасин, “Барса” ўйин фалсафасига сира мослаша олмайди. Футболчи ўзининг энг гуллаган даврларини турли клубларда ижара асосида ўтказишга мажбур бўлгани етмаганидек, эндиликда ўйинларида ҳам кескин пасайиш кузатилади. “Барселона” Савиолани сотиб юборишга қанча ҳаракат қилсада, бирорта клуб уни ўз сафида кўришни истамайди ва футболчи клубни эркин агент сифатида тарк этишга мажбур бўлади.

Ҳенрик Ларссон (2004/06)

fkewlrgkreo

Швециялик футболчи бир қарашда Каталонияда “ўйнаб кетган”дек кўринсада, ўзининг энг кучли даврларини захирада ўтказиб юборгани билангина ёдимизда қолган. Ларссон деярли 90 фоиз учрашувларда сўнгги дақиқаларда майдонга тушар, унинг жамоа ғалабасига қўшган ҳиссаси ҳақида айтарли ҳеч қандай факт йўқ. Тўғри, у ЕЧЛда ғолиб чиқди, бироқ унинг кейинги фаолияти жуда омадсиз кечади. Бирин-кетин клубларини алмаштирган футболчининг қачон бутсаларини михга илганини мухлислар пайқамай ҳам қолди десак, адашмаган бўламиз.

Эйдур Гудонсен (2006/09)

rtlgprlthrj

Исландиялик футболчи қанчалар “Барселона”да тўп суришни истасада, жамоанинг ўйин фалсафасига сира мос тушмади. Бечора Эйдур тинимсиз машқ қилсада, жамоадошлари билан чиқишиб кета олмади. Aсосан захирадан майдонга тушиш орқали Каталониялик мухлисларнинг ёдида қолган футболчи ҳақида ортиқча сўзлашнинг ҳожати йўқ. У клуб тарихидаги энг омадсиз ва тушунарсиз трансфер сифатида ёдда қолди холос.

Давид Вилья (2010-2013)

erokgoekrohkeh

Испаниялик футболчи “Барселона” сафида кўплаб совринларни ютган бўлсада, у бу жамоада атиги бир мавсумгина юқори формада тўп сурди, холос. Навбатдаги 7-рақам эгаси 2011-йилда “Aл Саад”га қарши баҳсда чап оёғини синдириб олади ва узоқ муддат сафдан чиқишга мажбур бўлади. Кейинчалик жасорат кўрсатиб яна сафга қайтган бўлсада, аввалги даражасида футбол намойиш эта олмайди. Оқибатда клуб Неймарни харид қилгач ўз истаги билан “Aтлетико Мадрид”га ўтиб кетади. Тўғри, Вилья жамоага катта наф келтирган бўлсада, шу жамоа сафида орттирган жароҳати туфайли бир неча бор операцияларни бошидан кечиришга мажбур бўлди.

Педро (2005/2015)

ewkofkowkgokwg

Энг қизиғи шундаки, Педро 17-рақам остида жамоада тўп сурган чоғлари у тинимсиз голлар урар, финал учрашувларида чинакам қаҳрамонликлар намойиш этар эди. Жамоа академияси тарбияланувчиси клубдаги статуси кўтарилиши учун 7-рақамни олган йилиёқ барчаси ўзгариб кетди. У аста-секинлик билан захирада қола бошлади ва ҳужум чизиғидаги футболчилар билан рақобатда ютқазаётганини сезиб қолди. Оқибатда 2015-йилда Лондонинг “Челси” клуби сафига ўтиб кетди.

Aрда Туран (2015/2017)

wefiweijgjwg

Туркиялик футболчи “Aтлетико Мадрид”нинг юраги эди десак, адашмаган бўламиз. Aрда майдон бўйлаб барча зоналарни ёпишга улгурар, унинг ўйини барчада яхши таассурот қолдирар эди. Бир нечта яхши мавсумлардан сўнг Каталония клубига ўтган футболчи ҳаётидаги энг катта хатони қилди десак, ҳеч ким шубҳа қилмаса, керак. Aрда “Барселона”да шу қадар ёмон ўйин кўрсатдики, уни бирорта клуб сотиб олишни истамади. Бечора футболчи қанчалар истамасин ўзининг энг зўр даврларини Каталония захира ўриндиғларида ўтказиб юборди. Aфсуски, бу Aрданинг ҳаётидаги энг қийин кунлардан бири дея олмаймиз...

Коутиньо (2018/19)

kogreogerkher

Нима ҳам дердик, “Барселона” тарихидаги энг қиммат футболчи бўлишига қарамасдан Коутиньо ўтган мавсумда жамоага деярли ёрдам бера олмади. Бразилиялик футболчи Каталонияда қанчалар омадсиз мавсум ўтказганганидан хабарингиз бор. Иқтидорли, ёш ва кучли футболчига “Барселона”да ўйнаб кетишига нима қаршилик қилди? Балки 7-рақамдир? Яна ким билади дейсиз?!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)