Лапортадан номардларча талаб: Айтганим бўлмаса, ўйнамайсан!

Todofichajes нашрининг хабар беришича, “Барселона” президенти Жоан Лапорта жамоа юлдузларидан бири Усмон Дембелега оғир шарт қўйди.

Манба тарқатган маълумотларга қараганда, клуб раҳбари франциялик ҳужумкор футболчини агар янги битимга имзо чекмаса, жорий мавсумда майдонга туширилмаслигини уқтирган.

Ўз вақтида 135 миллион еврога харид қилинган Усмон Дембеленинг клуб билан амалдаги битими мавсум охирида якунланади. Унга одатдагидек харидор кўп. Айниқса, ёзда франциялик футболчининг эркин агентга айланиши бошқа жамоалар эътиборини ҳам тортмоқда.

Буни инобатга олган Дембеле анчадан бери янги битимдан бош тортяпти. Ҳозирнинг ўзида “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Ювентус” каби клублар Дембелени ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар