Латвия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Миксу Паателайнен Латвия терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра латвияликлар 51 ёшли финляндиялик мутахассис билан Миллатлар Лигаси мусобақачи сўнггига қадар шартнома имзолашган. Агар Латвия терма жамоаси ушбу мусобақада ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллашса, Паателайнен билан ўртадаги келишув Евро-2020 саралаши якунига қадар узайтирилади.

Маълумот учун, Миксу Паателайнен  фаолияти давомида «Данди Юнайтед» ва «Болтон» клубларида ишлаган. У шунингдек Финляндия терма жамоасига ҳам устозлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Латвия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида ўз гуруҳида 5-ўринда қолиб кетди. Шундан сўнг раҳбарият жамоа бош мураббийи Александр Старковни ўз лавозимидан озод этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!