Легионеримиз нималарга қодирлигини кўрсатиб қўймоқчи!

Россия Миллий футбол лигасида “Балтика” шарафини ҳимоя қилаётган 34 ёшли ҳимоячимиз Виталий Денисов ҳали футболчилик фаолиятини давом эттириши ва ўз олдига қўйган мақсадларини амалга ошириши кераклигини таъкидлади.

2887890-59465808-2560-1440

Тажрибали футболчимиз www.vseprosport.ru сайти журналистига берган интервьюсида қуйидагиларни гапирди.

- “Балтика”даги ишларим қандай? Мен ёмон эмас, деган бўлардим. Лекин умуман бошқа натижани мақсад қилганман. Майдондаги ҳаракатларим билан нималарга қодирлигимни ўйинда кўрсатишни истайман. Хусусан, айнан шунинг учун бу ерга келганман.

Тўртта учрашув, нега ҳозирча ўйин амалиётим анча кам? Тўғриси, бунинг сабабини билмайман. Бунақа савол бош мураббийга берилиши керак. Ажойиб спорт формасидаман ва ўйнашга тайёрман, жамоанинг юқори савияга чиқишида олдимиздаги вазифаларни уддалашга ёрдам беришга ҳозирман.

Фаолиятимни ҳозирги вазиятда якунлаш ниятим йўқ. Футбол ўйнашни истайман ва ўзим суйган иш билан шуғулланишда давом этаман. “Балтика” мухлисларини хурсанд қилишни истайман, албатта, бошланғич таркибда майдонга тушиб.

Мен бу мавсум калининградликлар сафида бошланғич таркибда ўйинга тушдим ва муносиб савияда ўйнашга бор кучим билан ҳаракат қилдим. Мен ўзимни яхши формада ушлаб туриш, мураббийга ўз позициямда энг зўри эканимни исботлаш учун машғулотларда тер-тўкишни давом эттиряпман, - деди Виталий Денисов.

unnamed

Виталий Денисов юртимиздаги машҳур футболчилар оиласи вакили. Унинг отаси Геннадий Денисов  собиқ Иттифоқ даврида “Пахтакор”да 371 та учрашувда қатнашиб, ҳимоячи  бўлишига қарамай, рақиблар дарвозасига 31 та тўп киритган. Бир мавсумда Москванинг ЦСКА клуби шарафини ҳимоя қилиб, “армиячилар” сафида 19 та учрашувда майдонга тушган.

Геннадий Денисов мустақиллик йилларида хорижга кетган илк легионерларимиздан ҳисобланади. У 1992-1994 йиллар давомида Владикавказнинг “Спартак” жамоасида 77 та учрашувда қатнашиб, иккита гол ҳам урган. Россия чемпонати кумуш медаль соҳиби. Россиядан қайтганидан кейин яна икки йил “Навбаҳор”да ўйнаб, фаолиятини шу клубда якунлади. Ўзбекистон терма жамоасида беш бор майдонга тушган.

gettyimages-650302288-1024x1024

Ўзбекистон чемпионатида бир кун ҳам тўп тепмаган Виталий Денисов эса, Россияда ЦСКА, “Спартак-Нижний Новгород”, “Локомотив”, “Крилья Советов”, “Рубин”, “Ротор”, “Томь” ва “Балтика” шарафини ҳимоя қилган. Украинада “Днепр” жамоаси сафида беш йил ўйнаб, 135 та учрашувда рақиблар дарвозасини икки бор ишғол этган.  

Фаолиятини асосан Россия ва Украинада ўтказган Виталий Денисов соврин жамғаришда отасидан ўзиб кетди. Умуман олганда, Виталий Денисов Россияда ўйнаган футболчиларимиз орасида энг кўп совринларни қўлга киритган ўйинчи ҳисобланади.

Отаси ўйнаган жамоа – ЦСКА таркибида УЕФА кубоги ва икки маротаба Россия кубоги соҳиби бўлди. “Локомотив” сафида бир мартадан Россия чемпионати олтин ва бронза медаллари билан тақдирланди, икки марта мамлакат кубогида зафар қучди.

Виталий Денисов Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 72 та учрашувда майдонга тушган ва битта гол урган. Тажрибали ҳимоячимиз 2003 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, деб топилган. Уч марта Россия чемпионатининг энг яхши 33 футболчиси рўйхатидан жой олган.

orig

Денисовнинг ҳозирги жамоаси – “Балтика” Россия Миллий футбол лигасида иштирок этмоқда. Калининград шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган 14-турдан сўнг, 17 очко билан 12-поғонада бормоқда. Денисов жамоаси 3 октябрь куни навбатдаги турнинг сўнгги баҳсида “Олимп-Долгопрудний” футболчиларини қабул қилади.

Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.    

Шомуродовга Испаниядан зўр таклиф чиқди. Элдор “Рома”дан кетадими?

“Реал”ни енгган Яхшибоев жамоаси қанча маош олади?

 

Моуриньо “Реал”дан таклиф олди, у “Челси”дан яна бир юлдузни чақирмоқда ва “Рома” лагеридан бошқа қизғин хабарлар!

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

“Реал”ни нокаут қилган қаҳрамонлар – Польша ишонмаган Яхшибоев, Грецияда захирага михланган Атанасиадис ва Россияда сўниб қолган Тилль!

Моуриньо танқид қилган Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди?

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

Яхшибоевга Россия грандларидан таклиф бўлиши кутилмоқда

Ўрунов “қариялар” ичида қолиб кетди

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Яхшибоев ва Тиллга тан берди: Голларнинг ижроси мукаммал эди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
03/10/2021 18:05
Бугун коп легионерларимиза уйнашади.. хамма уйинлани анонслари и силкалари Uzbekistan Legioners телеграм каналида бор, кизу боса