Легионеримиз тўлиқ ўйнаган баҳсда "Нижний Новгород" мағлуб бўлди

РПЛ 13-туридан ўрин олган "Нижний Новгород" - "Локомотив" учрашуви якунига етди. Ушбу тўқнашувда меҳмонлар сўнгги дақиқаларда гол уриб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 31-дақиқада Илья Берковский ҳисобни очди. Бироз ўтиб, Рифат Жемалетдинов мувозанатни тиклади. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Миладинович ўз дарвозасини ишғол этиб, "темирйўлчилар"га ғалаба тақдим этди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!