Легионерларимиз. Отабек Шукуров жамоаси мағлубиятга учради

Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Ажман" ва "Шаржа" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шаржаликлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Отабек Шукуров беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Маълумот учун, айни дамда "Шаржа" 12 очко билан 3-ўринда бормоқда. "Ажман" ушбу ғалабадан сўнг очколар сонини 11тага етказди ва 5-ўринга кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!