"Лестер" ўзининг расмий сайтида "Лилль" ярим ҳимоячиси Бубакари Сумарени сотиб олганини тасдиқлади.

"Тулкилар" ҳозирча 22 ёшли футболчининг трансфери бўйича бошқа тафсилотларни ошкор қилишмаяпти. Айрим манбаларга кўра, ушбу трансфер “Лестер”га 20 миллион еврога тушган.

Сумаре АПЛ клуби билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Бубакари Сумаре "Лилль" сафида 2017 йилдан буён ўйнаб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 112 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 3 та ассист ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар