"Лестер" ўз майдонида МЮ дарвозасига 4 та гол урди (видео)

Англия премьер-лигасининг 8-турида “Лестер” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс олиб борди.

“King Power Stadium”да кечган ўйин голларга бой бўлди. 6 та гол киритилган баҳсда 4:2 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келди. “Лестер” сафида Юри Тилеманс (31'), Чаглар Сеюнжю (78'), Жейми Варди (83') ва Патсон Дака (90+1'), МЮ сафида Мэйсон Гринвуд (19') ва Маркус Рэшфорд (82') гол муаллифи бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!