"Челси" ва "Саутгемптон" клубларидаги фаолияти билан танилган қанот ҳимоячиси Райан Бертранд фаолиятини "Лестер"да давом эттириши мумкин. Бу журналист-инсайдер Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбанинг таъкидлашича, томонлар аллақачон музокаралар олиб боришган ва меҳнат шартномаси тафсилотлари бўйича келишиб олишган. Келишув расман яқин кунларда эълон қилинади.

Бертранд “тулкилар” билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди. Келишувда ушбу шартномани яна бир мавсумга узайтирилиши мумкинлиги тўғрисидаги банд мавжуд.

31 ёшли Бертранд ўтган мавсум "Саутгемптон" сафида Англия чемпионатида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)