Европа лигаси илк туридан ўрин олган "Лестер Сити" - "Наполи" баҳси ўз якунига етди. Мазкур ўйинда майдон эгалари ғалабани қўлдан чиқарди. 

Ўйиннинг 9-дақиқасида Перес ҳисобни очди. 64-дақиқада Барнс "тулкилар"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Осимхен 5 дақиқа ўтиб неаполликларни ўйинга қайтарди. 87-дақиқада яна унинг ўзи гол урди ва ҳисобни тенглаштирди.

Лестер

  • Айосе Перес 9'
  • Харви Барнс 64'

Европа Лигаси C гуруҳи 1-тур

17/09/2021, 00:00

2
:
2
Тугади

Наполи

  • Виктор Осимхен 69', 87'

Стадион: King Power Stadium

45'
90'

  • 90+5'

    Ўйин ўз якунига етди. "Лестер Сити"  мазкур учрашувда тайёр ғалабани қўлдан бой берди. 

  • 90+2'

    Маттео Политанонинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди. 

  • 88'

    Ихеаначо ўрнига Варди майдонга тушмоқда. 

  • 87'

    ГООООООООООЛ! Осимхендан дубль. Политано Осимхенга идеал пас амалга оширди. У дарвозанинг чап бурчагига яқин масофадан тўпни жойлаб қўйди. 

  • 85'

    Райан Бертрандда ҳаммаси яхши. У майдонга қайтмоқда. 

  • 84'

    Спалетти ўрнига малькю майдонга тушмоқда. 

  • 84'

    Райан Бертран майдонда жароҳат олиб ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 82'

    "Наполи" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Тўп ёнида Политано .

  • 79 '

    Адама Унас қўпол тарзда ўйин қоидасини бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди. 

  • 78'

    Мэддисон Бубакари ўрнига майдонга тушди. 

  • 76'

    Чаглар Сёёнжю сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 76'

    Амир Раҳмани қўпол ўйнади. Ҳакам фол қайд этди. 

  • 74'

    Фабиан Руиз жарима майдончасига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлди ва бурчак зарбаси. 

  • 72'

    Райан Бертран рақибга нисбатан ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди. 

  • 70'

    "Лестер" сафида ўзгариш. Лукман майдонга тушди. Дака унга ўз ўрнини бўшатиб берди. 

  • 69'

    ГООООЛ! Фабиан Руизнинг пасидан сўнг Осимҳен рақиб дарвозасини ишғол этди. 

  • 64'

    ГОООООООЛ! Барнс Ихеаначонинг узатмасидан сўнг, яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол этди. 

  • 58'

    Жарима зарбасдан Лоренцо зарба берди, аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

  • 54'

    Осимхен офсайд ҳолатида қолиб кетди. 

  • 53'

    "Лестер" ҳимоячиси Вестергор сариқ карточка олди. 

  • 50'

    "Наполи" футболчиси қанотдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди Шмейхель тўпни эгаллаб олди. 

  • 49'

    Ихеаначо Ди Лоренцога нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 48'

    "Наполи" бурчак зарбасидан ўйинни бошлаб кетди. Сўнгра тўп жарима майдони ичига етказилди. Ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилди. 

  • 46'

    Перес ўрнига Тилеманс майдонга тушди. 

  • 45'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди ва иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланишига бир неча дақиқалар қолди. Ҳозирча жамоалар майдонга тушиб келишгани йўқ. 

  • 45+2'

    Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча меҳмонлар 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

  • 46'

    Неаполликлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлмқоқда. 

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    "Наполи" кетма-кет ҳавфли ҳужумлар уюштирди, бош билан йўлланган зарбадан сўнг дарвозабон эгаллаб олди. Фабиан Руиз тепган тўп эса бироз кучсиз.

  • 43'

    Ҳозирча ҳавфли ҳужумлар уюштириш бўйича "Лестер" олдинда. 3-1.

  • 41'

    Неполликлар рақиб дарвозаси томон кетма-кет зарбалар берди. Инсеньенинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Осимхен эса ўта ноаниқ ҳаракат. 

  • 40'

    Бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Сўнгра Инсинье дарвоза томон кучли зарба йўллади, бироз ноаниқ. 

  • 38'

    "Наполи" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 37'

    Осимхен қанотдан ҳужумга тўпни узатиб берди, бироқ рақиб ҳимоячилари амаллаб тўпни қайтарди. 

  • 34'

    Дарвозабоннинг хатосидан сўнг "Лестер"да яхши имконият вужудга келди. Бироқ улар бундан фойдалана олмади. 

  • 32'

    "Лестер" футболчиси Соумарга майдон марказида ишлатилган фолдан сўнг сариқ карточка кўрсатилмоқда

  • 30'

    Осимҳеннинг олисдан тепган зарбаси жуда ноаниқ кетди. 

  • 25'

    "Наполи"да ҳужумни якунлашда аниқлик етишмаяпти. 

  • 19'

    "Наполи" тинимсиз ҳужумларга ўтмоқда. Аммо "тулкилар" яхши ҳимояланмоқда. 

  • 14'

    Инсиньенинг жаримадан тепган тўпига аниқлик етишмади. 

  • 13'

    Инсиньенинг жарима майдончаси ташқарисидан тепган тўпини ҳимоячилар қайтарди. 

  • 10'

    ГОООООООЛ! Перес қанотдан узатиб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 7'

    "Лестер" бурчак зарбаси амалга оширди. Аммо ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 6'

    "Тулкилар"да яхши вазият вужудга келди. Барнснинг чамаси 4 метрлардан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.  

  • 3'

    Ҳозирча "Лестер жамоаси ўйинда устунлик қилмоқда. 

  • 0'

    Европа лигасидан ўрин олган Лестер Сити" - "Наполи" баҳси бошланди. Мазкур ўйиндан матнли онлайн трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 






Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)