Левандовски – йилнинг энг яхши ҳужумчиси!

Париждаги "Шатле" театрида "Олтин тўп"-2021 соврини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "France Football" нашри томонидан янги ташкил қилинган "Йилнинг энг яхши ҳужумчиси" совринига эга чиқди. 

Левандовски ўтган мавсум Мюнхэн клуби билан Бундеслига чемпиони, мамлакат суперкубоги, ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланган. Шунингдек, чемпионат тўпурари ҳам бўлганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×