Левандовски “Бавария”да қачонгача қолиши маълум бўлди

Бундеслига чемпиони асосий тўпурар Роберт Левандовскини қўйиб юбормайдиган бўлди. Аввалроқ, польшалик ҳужумчи ёзда бошқа чемпионатга йўл олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқатилган эди.

Bild нашри “Бавария” раҳбарияти моҳир ҳужумчи билан амалдаги шартномани 2025 йилнинг ёзигача узайтиришга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

Мюнхен клуби мутасаддилари 33 ёшли ҳужумчи яна бир неча йил юқори савияда ўйнай олишига ишонмоқда.

Левандовски бу гал ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш қилмоқда. У Германия чемпионатида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та тўп киритди. Шунингдек, унинг ҳисобида Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида бешта ўйинда киритилган 10 та гол ҳам бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×