Левандовски “Бавария”дан кейин қаерда ўйнашини айтди

“Бавария”нинг сўнгги йиллардаги энг зўр тўпурари Роберт Левандовски ҳали фаолиятини якунламоқчи эмас. Польшалик ҳужумчи келажакда бошқа чемпионатда ҳам ўз кучини синаб кўришга тайёр эканини яширмади.

- Италияда жуда кўп буюк футболчилар ўйнаган, менга бу чемпионат жуда ёқади. У ерда яхши жамоалар кўп, - деди Роберт Левандовски.

Леандовски 2014 йилдан бери “Бавария” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда ва тўпурарлик бўйича бир неча рекордлар соҳибига айланди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!