Левандовски "Бавария"ни тарк этадими?

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски клубини тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.

«Мен кўп йиллар давомида "Бавария"ни тарк этишим билан боғлиқ турли ёлғон гапларга дуч келдим, аммо бир нарсани тушуниб олиш керак. Юқоридаги вазият тўлиқ менга боғлиқ эмас.

Мен Чемпионлар Лигасидаги барча клубларга қарши ўйнаб кўрганман. Бироқ "Бавария" уларнинг барчасидан бир бош устун. Шу каби катта мусобақаларда клубларнинг ҳақиқий савияси билиниб қолади. 

Рақибларимиз ва бизнинг жамоани бемалол таққослаб кўришингиз мумкин. Мен айни дам 100% эътиборимни "Бавария"га қаратганман.

Бор воқелик шу. Албатта, бу каби турли "фейк" хабарларнинг тарқалиши табиий жараён. Аммо бу мени умуман ташвишга солмайди", — дейди Левандовски. 

Эслатиб ўтамиз, Робертнинг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!