Левандовски муҳим совринни қўлга киритди

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски дунёга машҳур Tuttosport нашри талқинига кўра, 2021 йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

13 декабрь куни Туринда польшалик футболчига Golden Player соврини тантанали топширилади. Айтиш лозимки, бу номга Робертдан ташқари Жоржиньо ("Челси") ва Лионель Месси (ПСЖ) номзоди ҳам кўрсатилган эди.

33 ёшли Левандовски жорий мавсум "Бавария" сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 24 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!