Левандовскининг дубли ҳам Польшани мағлубиятдан қутқариб қололмади (видео)

Европа чемпионатининг “E” гуруҳ 3-турида Швеция ҳамда Польша терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Муросасиз ва голларга бой кечган ўйин 3:2 ҳисобида шведларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни Швецияга ғалаба келтирган голларга Эмиль Форсберг (2', 59') ва Виктор Классон (90') муаллифлик қилди. Польша терма жамоаси сафида Роберт Левандовски (61', 84') дубль муаллифи бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!