"Лидс" - "Ливерпуль": Салаҳ АПЛдаги 100-голини урди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Лидс" - "Ливерпуль" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+8'

    Учрашув якунланди. "Ливерпуль" йирик ҳисобда ғалаба қозонди!

  • 90+6'

    Марсело Бьельса шогирдлари битта бўлса ҳам гол уриш учун олдинга ўтмоқда.

  • 90+4'

    Тьяго Алькантара ўрнига Наби Кейта ўйинга қўшилди.

  • 90+2'

    ГОООООООООООЛ! "Ливерпуль" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Тьягодан пас қабул қилиб олган Мане кучли зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар сезиларли устунлик намойиш этмоқда.

  • 85'

    Чемберлен ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 83'

    Дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганини пайқаган Бэмфорд узоқ масофадан зарба берди. Алиссондан сейв.

  • 82'

    Диогу Жота ўз ўрнини Окслейд-Чемберленга бўшатиб берди.

  • 81'

    Рафиньянинг уринишини Алиссон ушлаб олди.

  • 79'

    Хендерсоннинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпга эга чиқди.

  • 77'

    Сўнгги дақиқалар ҳар икки жамоанинг кетма-кет ҳужумлари остида давом этмоқда.

  • 75'

    Жавоб тариқасида олдинга ўтган "Лидс" яхши ҳужум ташкил этди. Бэмфорднинг уринишидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб олди.

  • 75'

    Маненинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 73'

    Арнольднинг чап оёқда йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 70'

    Жарима майдони ичида Фабиньо ва Алиссон ўзаро тушунмовчиликка йўл қўйди. Бироқ Фабиньонинг ўзи хатосини тўғирлади.

  • 68'

    Харрисон ўз ўрнини Дэниель Жэймсга бўшатиб берди.

  • 66'

    Тўп назорати "қизиллар"да. "Лидс" ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда.

  • 64'

    Учрашувни давом эттириш мумкин. Эллиот ўрнига Хендерсон майдонга тушди.

  • 62'

    Ўйин тўхтатилиб турибди. Шифокорлар ҳамон майдонда.

  • 60'

    Ҳакам Паскаль Струйкни майдондан четлатди.

  • 57'

    "Ливерпуль" футболчиси жиддий жароҳат олди. Шифокорлар майдонга тушиб келди.

  • 55'

    Тайлер Робертснинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 52'

    Гол уриб олган мерсисайдликлар фаолликни давом эттирмоқда.

  • 50'

    ГООООООООООООЛ! "Ливерпуль" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Фабиньо дарвозани ишғол этди.

  • 48'

    Иккинчи таймда ҳам тўп назорати "қизиллар" томонда бўлиб турибди.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Люк Эйлинг яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 43'

    Бўлим сўнгига келиб темп бироз пасайди.

  • 41'

    Арнольднинг уринишидан сўнг тўп жонли девордан ўтмади.

  • 40'

    Меҳмонлар жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 38'

    Харви Эллиотнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 35'

    Устунлик Клопп шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 33'

    Диего Льоренте жароҳат сабаб захирага олинди. Унинг ўрнига Паскаль Струйк ўйинга қўшилди.

  • 32'

    Маненинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 30'

    Родригонинг кучли чиққан пасини Бэмфорд тўхтата олмади.

  • 28'

    Тўп назорати бўйича кичик устунлик меҳмонлар томонда бўлиб турибди.

  • 26'

    Харви Эллиотнинг жарима майдони ичидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 24'

    Тьягонинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.

  • 22'

    Иштаҳаси очилган "қизиллар" босим уюштиришда давом этмоқда.

  • 20'

    ГООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Трентнинг қанотдан амалга оширган узатмасини Муҳаммад дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 17'

    Ўйин ҳар икки томоннинг шиддатли ҳужумлари остида давом этмоқда.

  • 15'

    Марказда қоида бузган Фабиньога сариқ карточка кўрсатилди.

  • 15'

    Жотанинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 14'

    Филлипснинг узатмасидан кейин Бэмфорд тўпга ета олмади.

  • 13'

    Арнольднинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.

  • 12'

    Манега нисбатан қўполлик ишлатган Купер огоҳлантирилди.

  • 11'

    "Қизиллар" аста-секинлик билан ташаббусни қўлга олмоқда.

  • 9'

    Фирпо Салаҳни либосидан тортиш эвазига тўхтатди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 7'

    Трентнинг узатмасига Жота бироз ета олмади.

  • 5'

    Майдон эгалари босимни давом эттирмоқда. Родригонинг кучли зарбасини Алиссон қайтарди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқаларда тўп назорати мезбонларда бўлиб турибди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!