Лионель Месси: Бир ўзимга ишониб қолманглар!

“Барселона” етакчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоаси фақат унга боғланиб қолмаслиги кераклигини таъкидламоқда.

- Терма жамоа ҳеч қачон менга боғлиқ бўлмаган. Биз кучли ва якдил жамоа шакллаштиришга ҳаракат қиляпмиз. Биз ҳақиқатан кучли жамоага айлана олмасак, ғалаба қозонишимиз ва ўз мақсадларимизни амалга оширишимиз осон бўлмайди.

Биз ҳозир айнан жамоа сифатида кучлимиз. Кўп ўйинчиларимиз узоқ муддатдан бери бирга ҳаракат қилмоқда.  Биз аввал ҳам Америка кубогида ўйнаб, етарли тажриба тўплаганмиз. Биз шуғулланяпмиз ва тўғри йўлдан кетаёганимизга ишонаман.

Аргентина терма жамоасида юз бераётган ҳар бир жараён мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Ҳеч қачон мамлакат бош жамоасида бунча ўйин ўтказаман, деб ўйламагандим. Мен дои олдига ҳаракат қилганман ва боримни бериб ўйнашга ўрганганман, - деди Лионель Месси.

Аргентина Америка кубогидаги биринчи учрашувини 15 июнь куни Чили терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!