Лионель Месси чидаб туролмади!

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка кубоги финалида Бразилия устидан қозонилган ғалабадан сўнг эҳтиросларни ичида сақлашга чидаб туролмади ва кўнглида бор гапларни айтди.

- Биз узоқ йиллар давомида бу совринга яқин келардик, бироқ қачонлардир уни қўлга киритишимизни билардим. Биз Америка кубогини Бразилияда Бразилия терма жамоасидан ютиб олдик. Мен ҳис қилаётган бахтнинг чегараси йўқ. Чунки илгари кўп бор мағлубиятларни ҳазм қилишимга тўғри келган. Бунда зўр вазиятни ўйлаб топиш қийин. Бу галги жамоамиз ҳақиқатан ғалабага лойиқ. Биз бахтиёрмиз, - деди Лионель Месси.

“Америка кубоги-2021” мусобақаси финалида Анхель ди Мариянинг ягона голи аргентиналикларга ғалаба келтирди. Аслида бу турнир Аргентина ва Колумбияда ўтказилиши керак эди. Бироқ, Колумбиядаги норозилик намойишлари ва Аргентинадаги эпидемиологик вазият туфайли мусобақа Бразилияга кўчирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!