Лионель Месси: Мен барибир “Барса”га қайтаман!

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона”га қайтиш истаги ҳақида гапирди.

- Мен доим қачонлардир “Барселона”га қайтишимни айтим келганман. Чунки у ер менинг уйим ва қўлимдан келганча клубга кўмаклашишни истайман. Агар ҳозир клубга ёрдамим керак бўлса, қайтишга тайёрман, - деди Лионель Месси.

Каталония клуби раҳбарияти бош мураббийликка Хави Эрнандесни олиб келганидан кейин шу йилнинг августида клубни тарк этган Лионель Мессининг ортга қайтрилиши ҳақида хабарлар тарқай бошлади.

Яқинда клуб раҳбарияти Дани Алвеснинг тақдимот маросимида Лионель Мессининг қайтиши мумкинлигини таъкидлагани бу масалага кўпчиликнинг эътиборини қаратди.

Месси жорий мавсумда Франция чемпионатида олтита учрашувда битта гол урди. ПСЖ хўжайнлари аргентиналик юлдуз катта маош олиб, самарали ўйин кўрсата олмаётганидан норози бўлаётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар