УЕФА Чемпионлар лигаси "B" гуруҳининг 1-турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Милан”ни қабул қилди.

“Энфилд”даги ўйин қизиқарли ва муросасиз курашларга бой кечди. Голлар шоусига айланиб кетган баҳсда 3:2 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келди. “Ливерпуль”га ғалаба келтирган голларни Фикайо Томори (9' автогол), Муҳаммад Салоҳ (49') ва Жордан Хендерсон (69') киритган бўлса, “Милан” сафида Анте Ребич (42') ва Браим Диас (44') гол муаллифи бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар