“Ливерпуль” 132 йиллик рекордни янгилади

“Ливерпуль” жамоаси Англия Премьер-лигаси 14-туридан ўрин олган баҳсда “Эвертон”ни (4:1) мағлуб этди. Шу тариқа, “қизиллар” қаторасига 18 беллашувда иккитадан кам гол киритмаган мусобақадаги дастлабки жамоага айланди.

Юрген Клопп шогирдларининг ушбу рекорди 12 сентябрь куни “Лидс”га қарши (3:0) учрашувда бошланган эди. Шундан сўнг германиялик мутахассис қўл остидаги жамоа умумий ҳисобда 57 та тўп киритишга муваффақ бўлди.

Бундан олдинги рекорд “Сандерленд” клубига тегишли эди. “Қора мушуклар” 1927 йил кетма-кет 17 баҳсда рақиблар дарвозасига 2 тадан кам гол киритмаган.

Бундан ташқари, “Ливерпуль” меҳмондаги кетма-кет 14 ўйинда иккитадан кам гол урмаган ҳолда, 1888/89 йилги мавсумда “Престон” томонидан ўрнатилган рекордни ҳам янгилашга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар