"Ливерпуль" етакчиларидан бири янги соч турмаги билан мухлисларни хайратда қолдирди (ФОТО)

"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд янги соч турмаги билан мухлисларни ҳайратда қолдирди.

Англиялик футболчи твиттер саҳифасида ўзининг янги соч турмаги акс этган фотосуратини жойлаштирди.

Александр-Арнольд ҳозирда сонидаги жароҳатидан даволаняпти. Шу сабабли у Европа чемпионатида Англия терма жамоасига ёрдам беролмаяпти.

22 ёшли Трент ўтган мавсум "Ливерпуль" таркибида барча турнирларда жами 45 та учрашув ўтказди ва 2 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!