"Ливерпуль" футболчиси Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин

“Реал” Мадрид клуби раҳбарияти мавсум якунлангач жамоанинг марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Daily Mail тарқатган хабарга қараганда, “Қироллик клуби” бу борада “Ливерпуль” ҳимоячиси Жо Гомесни кўз остига олиб қўйган.

24 ёшли англиялик футболчи жароҳатлар сабаб жорий мавсум бор йўғи 9 та ўйин ўтказди холос. Шулардан 3 тасида у тўлиқ 90 дақиқада ҳаракат қилди.

Бундан аввалроқ “Реал” Антонио Рюдигер («Челси»), Жюль Кунде («Севилья») ва Пау Торрес («Вильярреал») каби футболчиларга ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!