"Ливерпуль" Греция чемпионатидан ўзига зўр футболчи топди

"Олимпиакос" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Агибу Камара фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда, 20 ёшли футболчига "Ливерпуль" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Гвинеялик футболчига шунингдек "Милан", "Лестер" ва "Ньюкасл" клублари ҳам бефарқ эмас.

Камара жорий мавсум "Олимпиакос" сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 3 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!